Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Италияда юқори инфляция туфайли авиачипталар 118,3 фоизга ошди
2.10.2022 21:29,  
31

2021 йилнинг шу даврига нисбатан рекорд даражадаги инфляция шароитида, Италияда авиачипталар сентябрь ойида 118,3 фоизга ўсди. Бу ҳақда il Messaggero газетаси Миллий статистика институтининг сўнгги маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Нархларнинг ўсиши бўйича етакчи ўринларга электр энергияси, газ, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари шу жумладан ўсимлик мойлари киради.

Ўтган йили электр энергияси 103,4 фоизга, истеъмолчилар учун табиий газ 63,7 фоизга ўсганлиги аниқланди. Ўсимлик мойлари нархи 60% дан ошди. Ёқилғи нархи 40% га ошди. Сариёғ 38% кўпроқ, гуруч — 26%, сут — 24,5% ошди.

Шу ҳафта Италия миллий статистика институти матбуот хизмати сентябрь ойида республикада истеъмол нархларининг ўсиш суръати 8,9% га етганини, бу 1985 йилдан бери энг юқори кўрсаткич эканлигини ёзган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан