Бу ҳақида АОКАда айни дақиқаларда ўтказилаётган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов маълум қилди: «Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилнинг якунлари бўйича асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестисиялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5 фоизни ёки 6,6 млрд долларни ташкил этди.
Инвестиция дастури доирасида 197 та лойиҳа амалга оширилди ва шунинг ҳисобига 38 минг иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, ҳудудий инвестисия дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 586 та лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 минг янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.
Ташқи савдо фаолияти кўрсаткичларини кўриб чиқадиган бўлсак, 2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этди. Шунингдек, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди».