Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёшлар Иттифоқи етакчиси қалбаки пул ишлаб чиқаргани учун қўлга олинди
21.11.2019 17:06,  
2763

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Касби туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Касби тумани Қўриқ қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, Касби туман ҳокимлигида ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишловчи, 1995 йилда туғилган Б.А. Касби тумани “Муғлон” МФЙ ҳудудидаги ўзи ижарага олган тикувчилик цехида, турли хил купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 172 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, рангли принтердан тўлиқ чиқарилмаган 84 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, “EPSON” русумли рангли принтер ва “LENOVA” русумли ноутбук тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

А.Бдан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган АВ0304117 серия рақамли 172 дона 50.000 сўмлик купюра “Давлат белгилиси” корхонасида тайёрланмаганлиги ва рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Касби тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни А.Б нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан