Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда мигрантларни жалб қилган корхоналарни текшириш бекор қилиниши мумкин
16.01.2020 11:43,  
272

Россия Федерациясида меҳнат мигрантларини ишга жалб қилган корхоналарни режали текширувлардан озод қилиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақида “Известия” нашрига асосланиб, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби хабар бермоқда.

Қонун лойиҳасини келаси йилнинг кузида Давлат Думасига тақдим этиш режалаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг муносабат билдиришича, ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакат иқтисодининг ўсишига ёрдам беради. Мазкур ташаббусни етакчи бизнес уюшмалари ҳам қўллаб-қувватламоқда: ноқонуний миграцияни аниқлашнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд ва мамлакат аҳолисининг қисқариши сабабли мамлакат чет элликларга муҳтож, деб ҳисоблашмоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, яқин 10 йил ичида меҳнатга лаёқатли маҳаллий аҳоли сони қисқариши мумкин ва мамлакат ҳозир ишчиларга муҳтож.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан