Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини имтиёзли асосда сотиб олиш учун платформа ишга туширилди
4.10.2022 13:49,  
50

2022 йил 1 октябрдан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг рақамли онлайн платформаси ишга туширилди

Истеъмолчилар ушбу платформадан фойдаланган ҳолда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини 3 йилгача фоизсиз бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан харид қилишлари мумкин.

Шу билан бирга, қайта тикланувчи энергия қурилмалари нархини тўлиқ тўлаган истеъмолчини харид қилган харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан қопланади.   
   
Аҳоли товар ва ишлаб чиқарувчини танлаш ҳуқуқи билан Жамғарманинг онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтиши ва харид қилиш учун ариза топшириши мумкин. 
   
Энергетика вазирлигиа платформа тест режимида ишлаётгани, ишлаб чиқарувчи компанияларнинг таклифларини тўлдириш бўйича ишлар олиб борилаётганини билдирди. Сайтнинг мобил версияси 3 кун ичида ишга туширилади. 

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан