Тошкент вилоятида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

2 февраль, якшанба куни, соат 04:15 ларда Янгийўл тумани «Иттифоқ» маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган аёл Н.М. ва унинг 2018 йилда туғилган фарзанди яшаш уйининг ётоқхонасидаги газ печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.