Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бир йил ичида салкам 2 баробарга кўпайгани маълум бўлди
30.11.2019 15:18,  
929

Олий Мажлис Сенатининг бугун, 30 ноябрь куни бўлиб ўтаётган йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси Абдуқодир Тошқулов вазирликлар ва идоралар олинган ташқи қарзларни нечоғли самарали, мақсадли ишлатаётгани, бу қандай назорат қилинаётгани билан қизиқди.

Бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров жорий йил якунлари бўйича давлат ташқи қарзи салкам 2 баробар кўпайиши кутилаётганини маълум қилди ва бунинг сабабини йирик лойиҳаларнинг молиялаштирилиши билан изоҳлади.

Жамшид Қўчқоров берган маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил якунига қадар 15 миллиард долларга етади.

Йил бошида бу борадаги кўрсаткич 9 миллиард доллар атрофида бўлган бўлса, октябрь ойи ҳолатига бу 13,5 миллиард долларни ташкил қилган.

Ўзбекистоннинг энг катта кредиторлари Хитой (йил бошидаги ташқи қарз миқдори 2 млрд доллар), Япония (1,5 млрд доллар), Германия (334 млн доллар), Жанубий Корея (114 млн доллар) бўлиб, улардан кейинги ўринларда Франция, АҚШ, Кувайт, Саудия Арабистони, Испания ва Россия туради.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан