Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ давлат қарзи рекорд кўрсаткичдан ошиб кетди
5.10.2022 10:18,  
167

Америка молия вазирлигининг ҳисоботига кўра, АҚШ давлат қарзи тарихда биринчи марта рекорд даражадаги 31 триллион доллардан ошди.

3 октябрь ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар 31,123,887,781,401 доллар қарздор эди. Қарз мажбуриятларининг аксарияти эгалари жисмоний шахслардир. Улар 24 триллион доллардан ошади. Қўшма штатларнинг хорижий ҳукуматлар олдидаги қарзлари қарийб 7 триллион долларни ташкил этади.

19 сентябрь куни қарз бозори учун эталон ҳисобланган 10 йиллик Ғазначиликнинг рентабеллиги 2011 йилдан бери биринчи марта йиллик 3,5 фоиздан ошганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан