Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эроннинг энг машҳур генерали АҚШ томонидан ўлдирилди
3.01.2020 12:35,  
2404

Эрон олий етакчиси Али Ҳоманаий Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) “Қуддус” махсус бўлинмаси қўмондони - генерал Қосим Сулаймоний ўлими учун қасос олишга ваъда берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Қўлларида унинг (Сулаймонийнинг – таҳр.) ва бошқа шаҳидларнинг қони қолганларни қатъий қасос кутиб турибди”, - дейилади генерал ўлими сабабли уч кунлик мотам эълон қилган Хоманаий баёнотида.

Маълумот учун, “Қуддус” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймоний 2 январь куни ўлдирилди. У билан бирга Ироқнинг “Ал-Ҳашд аш-Шаъбий” шиа гуруҳининг бир неча етакчилари ҳалок бўлди.

Пентагон Ироқ аэропортига Дональд Трамп фармойишига асосан авиазарба берилганини маълум қилди. Вашингтон ҳалок бўлган Сулаймонийни АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ва коалация базасига уюштирилган ҳужумларга алоқадор деб ҳисоблайди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавад Зариф ИИСК генерали злимини “халқаро террорчилик акти” деб атади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан