Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдоғон: Саудия Арабистони бизга гапиришдан аввал ойнага қарасин
10.10.2019 20:02,  
2076

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия шимолидаги курдларга қарши ҳарбий ҳаракат бошлагани ортидан юзага келган халқаро реакцияга баёнат билан чиқди. Турк етакчиси бу ҳақда Yeni Safak газетасига берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.

Анқаранинг 1998 йилда имзоланган Адана келишувига мувофиқ қўшни Сурия ҳудудида ҳарбий операциялар ўтказишга ҳақли эканини маълум қилди.

«Туркия ҳарбий қўшинлари эса Сурия ҳудудига Анқара ҳамда Дамашқ ўртасидан тузилган Адана халқаро келишуви доирасида киритилган. Ушбу битимда агар мамлакат ҳукумати Курдистон ишчи партиясига қарши чора-тадбирларни амалга ошира олмаса, у ҳолда Туркия ҳарбийлари у ердаги террорчиларни йўқ қилиши мумкинлиги келтириб ўтилган» — дейди давлат раҳбари.

Шу билан биргаликда Эрдоғон Саудия Арабистони томонидан юборилган огоҳлантиришга ҳам тўхталиб ўтди. «Ҳарбий ҳаракатга қариши танқидларни асло қабул қилмаймиз. Саудия Арабистони ойнага қарасин. Яманни бу ҳолга кимлар келтирди? Сиз аввал бунинг ҳисобини беринг. Суриянинг бирлиги учун қилган ҳаракатларимизга қарши сиз гапира олмайсиз» - деган.

Маълумот учун, 1980—1990 йилларда Туркия ҳамда Сурия ўртасидаги муносабатлар анча кескин бўлган. Бу йиллар давомида Анқара Дамашқни Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлашда айблаган. 1998 йил октябрида инқироз бошлангач, Туркия Сурияга 45 кун муддатда Курдлар ишчи партияси кўмагидан воз кечишни талаб қилган. Шу йили Сурия ҳукумати КИП етакчиси Абдуллоҳ Ўжаланни мамлакатдан сургун қилган. 1998 йил 20 октябрда Туркия ва Сурия ташқи ишлар ва ички ишлар вазириликлари ўртасидаги музокаралардан сўнг хавфсизлик масалалари бўйича Адана қўшма келишуви имзоланган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан