Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқароларни катта пулга ишга киритмоқчи бўлган Миллий гвардиянинг аёл «майори» қўлга олинди​
25.03.2020 17:42,  
807

Миллий гвардия матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилда фуқаролар томонидан Миллий гвардияга мурожаат келиб тушган. Унда “Гулбаҳор” исмли аёл ўзини “майор” унвонидаги “Миллий гвардия ходими” деб таништириб, ишга киритиб қўйиш учун 15.800.000 сўм ва 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул ундираётгани айтилган. Шунингдек, ушбу аёл, шу каби бошқа масалаларда фуқароларнинг ишончига кириб, улардан катта миқдордаги пул маблағларини ундираётганлиги маълум қилинган.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Миллий гвардия ходимлари томонидан “Гулбаҳор” исмли аёл қўлга олиниб, Тошкент шаҳар ИИББга топширилган. Суриштирув ишлари натижасида, ушбу аёл 1966 йил Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам 3 маротаба судланган, бугунги кунда Тошкент шаҳри, Сирғали туманида яшаб келаётган фуқаро экани маълум бўлди, дейилади Миллий гвардия хабарида.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) ва 211-моддаси (“Пора бериш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Миллий гвардия фуқаролардан, қайси соҳага бўлишдан қатъий назар, “пул эвазига ишга ёки ўқишга киритиб қўяман” дегувчиларга ишонмасликни сўради.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан