Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми бўйича биринчи ярим йилликда биринчи уч ўринни Россия, Қозоғистон ва АҚШ эгаллади
3.10.2022 13:57,  
48

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми бўйича биринчи ярим йилликда биринчи уч ўринни Россия, Қозоғистон ва АҚШ эгаллади, бу ҳақда Марказий банк таҳлили маълум қилди. 

Ўзбекистонга тушган маблағларнинг умумий ҳажми қарийб икки баробарга ошиб, 6,5 миллиард долларга етди. Бу ўсишни асосан Россия таъминлади. Умумий сумманинг 81 фоизи Россия Федерациясидан (5,3 миллиард доллар) ўтказилган. 

Таққослаш учун: ўтган йили ушбу мамлакатдан тушумлар улуши 67 фоизни (2,2 миллиард доллар) ташкил қилган. Ўзбекистон Республикасига пул ўтказмалари бўйича иккинчи ўринда Қозоғистон. Олти ойда республикага 327 миллион доллар жўнатилди, бу ўтган йилга нисбатан 11 фоизга кўпдир. 

Йилнинг биринчи ярмида АҚШдан тушумлар бироз ўсди - 2,6% га. Маблағларнинг умумий ҳажми 237 миллион долларни ташкил этди. Бошқа мамлакатлардан Ўзбекистонга 662 миллион доллар юборилган, бу ўтган йилга нисбатан 18 фоизга кўпдир.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан