Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура “ДАН ходимлари билан жанжалдан сўнг сирли тарзда вафот этган” киши бўйича изоҳ берди
26.11.2019 17:00,  
1668

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғининг маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 2019 йил 12 ноябрда “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейноу” йўналишида Н.Ҳолиқовни мурдаси топилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда айтилишича, 12.11.2019 йилда тахминан соат 22:00ларда Қўнғирот туманидаги божхона постида фуқаро С.Уринов бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинаси Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи инспекторлари томонидан тўхтатилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаси бузилганлиги ҳолати юзасидан баённома расмийлаштирилиши ҳақида айтилганида, автомашина йўловчиси О.Хусанов инспекторларни ҳақорат қилган.

О.Хусанов инспекторлар билан жанжаллашган вақтида автомашина йўловчиси Самарқанд вилояти, Нуробод туманида яшовчи Н.Ҳолиқов ушбу ҳолатни телефонининг видео камерасига олиш жараёнида ЙҲХБ инспекторлари ундан видеога олмаслигини сўрашган.

Шунда, Н.Ҳолиқов ЙҲХБ инспекторлари телефонини олиб қўймасликлари учун автомашинадан тушиб қочиб кетган.

Бироз вақт ўтганидан сўнг, А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейноу” асфальт йўлининг 874-875-км.да (тадбир ўтказилаётган жойидан 450 метр узоқликда) Н.Ҳолиқовнинг мурдаси топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Н.Ҳолиқовнинг ўлими юрак қон томир етишмовчилиги оқибатида келиб чиққанлиги сабаб бўлган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат бўйича ЙҲХБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан