Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Валютавий фьючерс операциялари. Бу нима дегани?
4.10.2022 10:18,  
83

Ўзбекистон Республика валюта биржасида илк бор валютавий фьючерс контраклари билан олди-сотди операцияларини амалга ошириш имконияти яратилди.

Ички валюта бозоридаги ушбу янгилик Марказий банк ва ЎзРВБ билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўзбекистон республика валюта биржасида валютавий фьючерс операцияларининг жорий этилиши, ЎзРВБ мобиль иловаси ҳамда ликвидлик провайдерлари фаолиятини йўлга қўйиш” мавзусидаги тақдимотда таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, тадбирда валютавий фьючерс контрактлари, уни жорий этишдаги аҳамиятли жиҳатлар, “UZCE mobile GB” мобиль иловасининг бозор иштирокчилари учун қулайликлари хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Хўш, валютавий фьючерс контракти нима дегани?  Бу шуни англатадики, маълум бир миқдордаги валютани (базавий актив) битим тузилган кундаги келишилган нарх бўйича келгусида аниқ бир кунда сотиш ёки сотиб олиш шартномасидир.

Валютавий фьючерс контрактларининг жорий этилиши, ўз навбатида, валюта бозорида янги турдаги инструментларнинг пайдо бўлишига ҳамда бу орқали корхоналарнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи шоклар таъсирини юмшатишга ёрдам беради.

Ўзбекистон республика валюта биржаси савдолари иштирокчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида “UZCE mobile GB” мобиль иловаси ишга туширилди.

Мазкур мобиль илованинг жорий этилишидан асосий мақсад:

– трейдерларга ЎзРВБдан ва иш жойидан ташқарида давлат қимматли қоғозларини сотиш ва сотиб олишда масофавий иштирок этиш имкониятини бериш;

– давлат қимматли қоғозлари бозорига оид биржа маълумотлари ва янгиликларидан хабардор бўлиш;

– давлат қимматли қоғозлари савдо жараёнларини янада фаоллаштиришдан иборатдир.

“UZCE mobile GB” мобиль иловасидаги мавжуд имкониятлар давлат қимматли қоғозлари бозоридаги аукционлар параметрларига оид маълумотларни кўриш, киритилган буюртмаларни бекор қилиш, давлат қимматли қоғозларини сотиш ёки сотиб олиш бўйича битимлар тузиш, РЕПО битимларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини кўриш, биржа маълумотлари – котировкалар, биржа янгиликлари ва таҳлилий материалларни ёки ушбу бозорга оид бошқа биржа маълумотларини олиш каби афзалликларни яратишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан