Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокат натижасида вафот этди
7.11.2019 10:02,  
668

Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов 6 ноябрь куни кечаси автоҳалокат натижасида вафот этди. Бу ҳақда журналистнинг жияни Фурқат Рўзметов Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилди.

"Бу постни марҳумнинг дўстлари уни сўнгги манзилга жўнатишга кеч қолмасинлар деб ёздим. Манзил: Қўшкўпир тумани Назокат тўйхонаси орқасидаги кўча. Жанозаси 7 ноябр куни бўлади, соати ҳали аниқ эмас" деб ёзган Фурқат Рўзметов.

Давлатназар Рўзметов 1971 йилда туғилган. «Хоразм ёшлари» газетаси мухбири бўлиб ишлаган.

2018 йилнинг 25 октябрь куни Давлатназар Рўзметов Қўшкўпир тумани ҳокимлигида ўтказилган кечки йиғилишда қатнашган. Шундан сўнг, тунда у Хива туманидаги наркология диспансерига олиб кетилган ва эрталаб қўйиб юборилган. 29 октябрь куни эса хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган. Қўшкўпир тумани маъмурий суди томонидан 7 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.

Журналистнинг қамалишига сабаб қилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этгани билдирилганди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан