Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ “Қамчиқ” довонидаги вазият туфайли ҳайдовчиларни огоҳлантирди
4.11.2019 18:42,  
447

Куз-қиш мавсуми кириб келиши муносабати билан А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кузатилиши (қисқа муддатли ёмғир ва қор ёғиши) мумкин.

Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишингизни сўраймиз:

– автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;

– довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;

– авто техникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;

– ҳайдовчиларимизнинг “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;

– вилоятлар аро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

“Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин:

“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми: 95 146-87-08.

Ўзингиз ҳамда йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйманг!

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан