Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекистон ҳаво йўллари” маҳаллий авиарейслар учун 50% гача чегирмалар эълон қилди
2.12.2019 15:46,  
997

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Янги йил байрами муносабати билан 2019 йил 31 декабрдан 2020 йил 2 январгача республика бўйича қатновларда 30% дан 50% гача чегирмалар эълон қилди:

- индивидуал йўловчилар учун – 30%;

- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва олий ўқув юртлари, коллежлар талабалари, мактаб ўқувчилари, ЎзР ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40%;

- оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50%;

- нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50%;

- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50%;

- Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларимиз учун – 50%.

Авиачипталарни барча кассаларда чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда харид қилиш мумкин. Чегирмалар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки чет элликларга ҳам тақдим этилади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан