Май ойида нархлар ўсиши кескин пасайди

Май ойида нархлар ўсиши кескин пасайди

2020 йилнинг майида истеъмол нархлари ва тарифларининг ой давомидаги ўртача ўсиш суръати 0,3 %ни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилди.

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,8 %га кўтарилди.

2019 йилнинг май ойига нисбатан инфляция даражаси 14 %ни ташкил қилмоқда.

Бозорларнинг янги мева-сабзавот ҳосили билан тўйинганлиги сабабли, ушбу товарлар гуруҳи умумий нархларининг пасайишига олиб келиб, натижада май ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлар индекси 99,8 %ни ташкил қилди, яъни озиқ-овқат маҳсулотлари 0,2 %га арзонлади.

Ой давомида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 0,6 %, хизматлар нархлари 0,8 %га ошган.