Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда сохта ДХХ ходими қўлга олинди
7.12.2019 15:19,  
894

Хоразмда фуқарони чегара қўшинларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пора талаб қилган ДХХнинг сохта ходими ушланди. Бу ҳақда “Дарё”нинг ДХХдаги манбалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Урганчдаги мактабларининг бирида психолог вазифасида ишлаб келган 35 ёшли А.М. фуқаро Қ.О.га ўзини гўёки ҳозирда Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бошқармасида ишлаётганлигини айтиб, 600 доллари эвазига уни Чегара қўшинларига ишга киритиб қўйиши мумкинлигини билдирган.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида А.М. жабрланувчи Қ.О.дан 600 АҚШ доллари олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан