Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






30 долларга сотиб олинган, “Дюрер чизмаси” 10 миллион доллардан ошиққа баҳоланди
16.08.2022 19:02,  
173

Албрехт Дюрер – Немис уйғониш даврининг кўзга кўринган рассомларидан бири, ўймакор ва график рассом ҳисобланади.

2019 йилда Бостонлик санъат коллекциячиси Клиффорд Шорер Массачусетсдаги бир зиёфатга кетаётиб, мезбон учун совға олишни унутганлиги ёдига тушиб қолади. Шу сабабли яқин орада жойлашган китоб дўконига йўл олади.

У яхшироқ совға танлаш тараддудида куймаланар экан. Китоб сотувчиси унга дўстининг уйида Дюрер чизган сурат борлигини айтиб қолади. Шорер албатта, дастлаб унинг сўзларига ишонмайди. Боиси, Албрехт Дюрернинг сақланиб қолган кўплаб асарлари аллақачон тасвирий санъат музейларининг экспонатларига айланиб улгурган эди.

Албрехт Дюрер – Немис уйғониш даврининг ўймакор ва график рассоми

Бундан ташқари шов-шувли "калибрли" рассомнинг номаълум чизмаси топилганига ҳам 100 йилдан кўпроқ вақт ўтган. Шу сабаб у мўъжизага умид қилмайди, бироқ шундай бўлсада, у суратни бориб кўришга рози бўлади.

Шорер не кўз билан кўрсинки, Дюрернинг “Бокира қиз ва бола” санъат асари китоб сотувчиси бошлаб борган ҳовлида турар эди.

Китоб сотувчисининг дўсти(Шорернинг айтишича, у исми сир қолишни истаган)ни маълумотига кўра, бу асар Дюрернинг авлодлари томонидан унинг эски уйини ҳовлисидан 1 аср олдин  ташкил этилган аукционда 30 долларга сотиб олинган. Ва кимдир бу асарни санъат асарини сотаётган кимсанинг отасига совға қилган. Шорер барибир бунинг ҳақиқийлигига шубҳа билдиради ва зиёфатга шошаётганлиги боис ортига қайтади. Аммо бир неча ҳафта ўтгач, у санъат асарини ўрганиш учун қайтиб келганида, унинг сифатидан ҳайратда қолади.

"Бу қандайдир электр токини бошдан кечиришга ўхшарди. Менинг дунёйимда бўлганингизда, сиз ҳаётингизни қизиқарли тадқиқот йўлларига олиб келадиган номаълум нарсаларни қидириш билан ўтказасиз. Кўп ҳолларда уни топа олмайсиз ҳам лекин менга омад кулиб боққанди. Мен улкан ҳаяжонли кашфиётнинг ибтидосига шоҳид бўлаётганимни англаб турардим, - дейди Шорер.

Шундан сўнг, Шорер бу санъат асарини чуқурроқ ўрганиш мақсадида 3 йиллик саёҳатга отланади. Бу сафар давомида кўплаб экспертлар билан маслаҳатлашиш учун 17 та давлатга сафар қилишига тўғри келади.

Дюрернинг “Бокира қиз ва бола” санъат асари

Ва ниҳоят, 2021 йилнинг декабр ойида у мутахассислар иштирокида Лондондаги Британия музейида ушбу санъат асарига бағишланган давра суҳбати ташкил этишга эришади. Чизма Дюрернинг қоғоздаги бошқа асарлари билан бир қаторда соҳа олимлари томонидан кўриб чиқилди.

Ушбу давра суҳбати давомида, санъат асари техник жиҳатдан ёш таҳлилидан ўтказилади ва асарда рассомнинг ўзига хос белгиси борлиги тан олинади.

Олимлар Дюрернинг “Бокира қиз ва бола” санъат асарини XVI асрга яна ҳам аниқроқ айтганда 1503 йилга оид деб топишади ва унинг жорий баҳосини шартли равишда (яъни ундан ҳам қиммат бўлиши мумкин) 10 миллион доллар дея баҳолашади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан