Чукоткадаги Угольные Копи аэропортига Ми-8 вертолётининг қаттиқ қўниши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ТАСС округ ҳукуматига таяниб.
"Тўрт киши ҳалок бўлди. Вертолёт ҳалокати сабаби техник носозлик бўлган", - деди ТАСС суҳбатдоши.
Чукотканинг Анадир вилояти раҳбари Сергей Савченкога кўра, авария "таъмирдан кейинги синовлар пайтида" бўлган. Вертолёт қўнгач, ёниб кетган. Вафот этган тўрт киши ҳарбий хизматчилардир. Воқеа маҳаллий вақт билан 13:20 да (Тошкент вақти билан тонгги 6:20) содир бўлди. Вафот этганлар Россия ҳарбий ҳаво кучлари хизматчилари, Ми-8 нинг экипажи ҳисобланади.
Фавқулодда вазият федерал аҳамиятга эга Рытхэу номли аэропортда содир бўлди.