2019 йилда Ўсимликлар карантини бошқармаси Евросиё иқтисодий иттифоқининг фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан Қирғизистонга етказиб бериш бўйича 356 та ҳолатни қайд этди. Бу ҳақда Қирғизистон қишлоқ хўжалик вазирлигига таяниб Regnum нашри хабар бермоқда.
10 та ҳолатда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларига турли касалликлар ёки паразитлар юқтирилган. Ўзбекистондан олиб келинган анорда шарқий куя касаллиги аниқланган. Шу билан бирга уларда Ўзбекистондан берилган карантин ташкилоти сертификати мавжуд.
Вазирликнинг таъкидлашича, агар Ўзбекистоннинг фитосанитария назорати учун масъул бўлган давлат органлари бундай ҳолатларнинг мунтазам равишда такрорланишига имкон берсалар, Қирғизистон томони Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг қоидаларига мувофиқ, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб киришга вақтинча тақиқ киритади.