Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигон очилди
7.11.2019 16:12,  
695

Ўзбекистон Республикасидаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий округга қарашли “Каттақўрғон” дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментига асосланиб ЎзА хабар бермоқда.

Ушбу дала-ўқув майдонининг очилиш маросимида мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов, Ўзбекистон Қаҳрамони, Нуроний жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳасан Нормуродов, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тумандаги мактаб ўқувчи ёшлари иштирок этди.

Очилиш маросимидан кейин мудофаа вазири генерал-майор Б. Қурбонов бошчилигида замонавий дунё талабларига мос келадиган ўқув синфлари, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, ошхона, спорт зали, маданият маркази ҳамда жанговар техникалар ва автомобиллар тураржойлари кўздан кечирилди.
Ўзбекистондаги энг катта полигон дунё стандартларига тўла-тўкис жавоб беради. Унда бир вақтнинг ўзида барча турдаги жанговар техникаларни қўллаган ҳолда ўқув-машғулотарини олиб бориш имконияти яратилган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан