Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Онлайн-аукционларда жами 14,4 млрд сўмлик "чиройли" авторақамлар сотилди
24.11.2017 09:39,  
7

"Чиройли" авторақамларни сотиш бўйича онлайн-аукционлар очилганидан буён уларда сотилган 684 авторақамнинг қиймати 14,4 миллиард сўмдан ошди. Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилинди.

Авторақамларни сотиш бўйича янги савдо платформасининг ишга туширилиши автотранспорт эгалари орасида катта қизиқиш уйғотди, – дейди Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси акциядорлик жамияти мутахассиси Жасур Юнусов. – Рақамлар учта тоифага бўлинган ҳолда сотилмоқда. Мисол учун, учта бир хил сондан иборат авторақамнинг бошланғич нархи энг кам иш ҳақининг юз баробарига тенг. 

Avtoraqam электрон тизимида ҳар куни ўртача 10 битим тузилмоқда. Харидорларнинг таркибий тузилмасида етакчи ўринни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгалламоқда. Кейинги ўринларда Фарғона, Самарқанд, Хоразм, Андижон, Наманган ва Сирдарё вилоятлари харидорлари жойлашган.

Ўтказилаётган рақобатли савдолар жараёнида авторақамларнинг олий тоифаси бўйича 249 га яқин талабнома, иккинчи ва учинчи тоифага ўртача 54-30 та нарх таклифи берилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан