Биринчи февраль куни SOF.UZ саҳифасида "Ўзбекистондаги энг порахўр ташкилот ва муассасалар маълум бўлди" сарлавҳаси остида хабар эълон қилинган эди.
Ушбу хабар маҳаллий манба — "Новости Узбекистана" саҳифасидан олинган бўлиб, ҳеч қандай ўзгартиш ёки қўшимча киритилмасдан, ўзбек тилига таржима қилинган ва эълон қилинган.
Бугун "Ижтимоий фикр" вакили билан суҳбатда Марказ томонидан коррупция мавзусида ҳеч қандай сўров ўтказилмаганини ва хабарда ўтказилган сўровнинг мазмуни бузиб кўрсатилганини таъкидлаб ўтди.
Шу муносабат билан SOF.UZ жорий йил 1 февраль куни чоп этилган "Ўзбекистондаги энг порахўр ташкилот ва муассасалар маълум бўлди" номи остида чоп этилган хабарга раддия беради.
SOF.UZ таҳририяти ушбу хабарни чиқаришда ҳеч қандай ғаразли мақсадни кўзламаганини таъкидлайди ва бошқа манбадан олинган, нотўғри талқиндаги маълумот учун ўз муштарийларидан узр сўрайди.