Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазирлиги томонидан облигациялар муомалага чиқарилади
18.12.2018 12:12,  
10

Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги томонидан давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари муомалага чиқарилади.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, қимматли қоғозларнинг номинал қиймати бир миллион сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши Марказий банк томонидан аукцион шаклида ўтказилади. Аукцион шартлари ҳақидаги маълумот камида етти кун аввал эълон қилинади.

Қимматли қоғозлар олди-сотди битим тузиш орқали иккиламчи бозорда ҳам муомалада бўлади.

Қимматли қоғозларни сўндириш Марказий банк томонидан етти кун аввал бу ҳақида эълон қилиниб амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан