Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Баъзи объектларни қайта ихтисослаштириш мумкинлиги белгиланди
17.01.2019 11:49,  
6

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Амалдаги тартибга кўра, тўй ва маросимлар ўтказиш билан боғлиқ, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, кинотеатрлар ва рақс майдончалари учун турар жойлар зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш тақиқланади.

Қонунчиликда мазкур тартибни истисно қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлиб киритилган қўшимчалар билан қуйидаги объектларни ҳам қайта ихтисослаштириш мумкинлиги белгиланди:

кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналар;

савдо шохобчалари;

ёпиқ сув ҳавзалари;

иссиқлик таъминоти учун автоном қозонхоналар;

кўп қаватли гаражлар.

Шунингдек, эндиликда лойиҳа ташкилотлари лойиҳа-смета ҳужжатларини бевосита ўзлари санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан