Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар пивонинг ўта хавфли зарарини аниқладилар
6.02.2019 20:47,  
243

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) статистикасига кўра, алкогол ва тамаки маҳсулотлари бугунги кунда кишини ўзига тобе қилувчи нарсалардан кўра кўпроқ инсонлар ҳаётига зомин бўлмоқда. Бир йил давомида спиртли ичимликлар уч ярим миллион кишини ўлдирмоқда. Айрим олимлар алкогол ва сигаретларни оғир наркотикларга тенглаштириб, уларни истеъмол қилиш ва айланмасини таъқиқлашни таклиф этишмоқда.

Британиялик олим Дэвид Наттанинг ўн йил олдинги қиёсий тадқиқотлари алкогол психофаол моддалар бешлигига киришини ва ўзига тобе қилиш хусусиятига эгалигини тасдиқлаган. Алкогол бу хусусиятда фақатгина героин, крэк ва кокаиндан ортда туради.

Айтганча, тамаки ҳам шу бешлик рўйхатидан жой олган. Ўлимга олиб келиш бўйича эса алкогол барча наркотикларни ортда қолдиради, дейди Қозон давлат тиббиёт университети профессори, нарколог, тиббиёт фанлари доктори, БССТ эксперти Владимир Менделевич.

Яқинда сичқонларда ўтказилган тадқиқот алкогол тобелиги жуда тез - илк қултумданоқ шакллана бошлашини кўрсатган. Сан-Францискодаги Калифорния университети нейрофизиологлари бир сутка давомида кемирувчиларнинг бир гуруҳини 20 фоизли спирт, иккинчи гуруҳини эса фақат сув билан боққанлар.

Эртасига алкогол таъмини татиб кўрган ҳайвонлар физиологик тобеликнинг барча хусусиятларини намоён этганлар, уларнинг миясида эса кайф гормони - дофаминга таъсирчан бўлган D1 дофамин рецепторлари юқори фаоллиги кузатилган.

Индиана университети Тиббиёт мактаби тадқиқотчиларига кўра, миянинг дофаминергик тизими - яъни рағбатлантириш тизимига энг кучли таъсирни пиво кўрсатади. Унинг таъми, таркибида алкоголь миқдори қанчалигидан қатъи назар, организмда дофамин гормони "отилишини" ҳосил қилади.

Олимлар 49 та кўнгиллиларни кетма-кет машҳур компания ишлаб чиқарган пиво ва энергетик ичимлик билан меҳмон қилишган. Тадқиқотда қатнашганларнинг мияси сканер қилинганида, пиво таъми (унинг градуси қанча бўлишидан қатъи назар) энергетикка нисбатан организмда кўпроқ дофамин моддаси ёйилишини келтириб чиқарганини кўрсатган. Оиласида қачонлардир алкоголга ружу қўйган одамлар бўлган иштирокчиларда эса максимал таъсир кузатилган.

Умуман олганда, профессионал наркологлар фикрига кўра, инсон у нима ичишидан қатъий назар пиянистага айланиши мумкин.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, спиртли ичимлик истеъмолининг хавфсизлик даражаси бўлмайди. Шу боис ҳам спиртли ичимликни мутлақо истеъмол қилмаган афзал.

Пивога ружу қўйган ёшларда эса алкогол таъсиридаги феъл-атворга кўникиш, ўз тенгдошлари ва яқинларига муомала шакли ўзгариши сингари ўзгаришлар пайдо бўлар экан. Яъни ўсмирда кўпикли ичимлик дам олишга ёрдам беради, деган фикр пайдо бўлади ва у релаксациянинг шу турига кўникиш ҳосил қилишни бошлайди. Бора-бора бу одатга қандай қилиб ўрганиб қолганини ўзи ҳам сезмай қолади. Энг ачинарлиси, ўсмир бу одатдан ҳеч қачон қутула олмайди.

Нарколог сўзларига кўра, пивога ружу қўйиш шахсда сезиларли ўзгаришларга олиб келади, унинг ўзини тутиши, психологияси ўзгаради ва натижада жисмоний соғлиғига ҳам бу албатта, таъсир кўрсатмай қолмайди. Аммо шуни ҳам ҳисобга олиш керак-ки, алкогол тобелик пайдо бўлишига энг аввало генетик мойиллик асос бўлиб хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан