Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тиш билан боғлиқ муаммонинг ўлимга олиб келувчи хавфи аниқланди
5.03.2019 16:45,  
61

Тишда ҳосил бўладиган бактериялар қатламининг ошиши йўғон ичак саратонининг ривожланишини жадаллаштиради, деб ёзади MedicalXpress.

Хабарда ёзилишича, Колумбия университети олимлари (АҚШ) тадқиқот ўтказишади. Ўтказилган тадқиқот давомида ўсимтанинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи F. Nucleatum бактриясининг ҳаракат механизмни аниқланади. Маълум бўлишича, бактериянинг ҳаракат механизми аннексин A1 оқсили таъсири остида ичакда ривожланади. Аннексин A1 оқсили эса бактерия ва саратон ҳужайралари ўртасида боғловчи вазифасини бажаради.

Мутахассислар учдан бир йўғон ичак саратони ҳолатлари пародонтит ва кариес касалликларини келтириб чиқарувчи F. Nucleatum бактерия концентрациясининг ошишига боғлиқ эканлигини аниқлашди. Қайд этиш жоизки, шунга ўхшаш ўсимталар бошқаларига қараганда кўпроқ ўлимга олиб келади.

Олимларнинг таъкидлашича, бактерия концентрациясини камайтириш ва аннексин A1 оқсили ҳаракатларини блоклаб қўйиш ўсимтанинг ўсишини секинлаштиради. Мутахассислар фикрига кўра, мазкур маълумотлар йўғон ичак саратонининг ўта хавфли турларини аниқлаш ва даволашни осонлаштириши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан