GAME DEVELOPMENT: қизиқарли, даромадли ва барқарор ривожланаётган соҳа

11.03.2019 | Технологиялар | 4517

Янги смартфон олганларнинг катта қисми телефонида қандай ўйинлар борлигини текшириб кўради, айниқса ёшлар. Шунингдек, мобил ўйинлар вақтни ўтказишнинг энг кенг тарқалган усулига айланиб улгурган.

Мобил медиа ҳаётимизни яшин тезлигида эгаллаб бормоқда. Мобил смартфонларнинг керакли дастурларини кўпайиб бориши телефонимизни йўқотиб қўйиш, уни эсдан чиқариб қолдириш муаммосини сезиларли камайтириб бормоқда.

Интернет фойдаланувчиларининг мобил қурилмаларида бир кунда вақтини ўтказиш бўйича кўрсаткич 2012 йилда 107 минутдан 2017 йилда 223 минутгача ўсган.

Мобил ўйинлар мобил воситалардан фойдаланишда катта рол ўйнайди. Жаҳон миқёсида 2017 йилда ўйинлар бизнеси 40,6 миллиард доллар даромад келтирган.

Маълумотларга кўра, Осиё 2016 йилдан бошлаб мобил ўйин даромадига асосланган энг йирик минтақа бўлиб қолмоқда. 2016 йил охирига келиб бутун дунё бўйлаб мобил ўйинлар ўйновчилар сони ўртача 2,8 миллиардни ташкил қилган эди. 2015 йилда АҚШ мобил телефонларининг 51 фоизидан ортиғида ўйин ўйналган.

Статистик таҳлилларга кўра, бутун дунё бўйлаб мобил ўйин иловалари даромадлари 2015 йилдаги 34,8 миллиарддан 2020 йилга келиб 74,6 миллиардгача ўсади. Даромадга қараб, Clash of Clan мобил ўйин соҳасида этакчи ўринни эгаллади. Supercell компанияси томонидан 2012 йилда ишлаб чиқилган ва эълон қилинган ўйин 2015 йилда тахминан 1,35 миллиард АҚШ доллари даромад келтириб муваффақиятга эришган.

Кўриниб турибдики, game development соҳаси ахборот технологиялари соҳасида энг тез ривожланиб бораётган ва даромадли соҳа ҳисобланади. Соҳада мутахассисларга талаб юқори, бунинг сабаби юқоридаги статистикалардан аён.

Ажойиб ва креатив фантазияга эга, зерикмай ишлашни хоҳлайдиган инсонлар учун game developer мутахассислиги айни муддао бўлади.

PDP дастурлаш академияси эндиликда Game development йўналишида дастурчиларни тайёрлашни бошлади. Сиз PDP’нинг илк мобил ўйинлар дастурчиси бўлишингиз мумкин.

Хўш Game development’да нималар ўрганилади?

Unity!

Unity платформасида 2D, 3D ўйинлар яратишни ўрганамиз. Unity 2005 йилда биринчи версиясини чиқаришган, 2015 йилгача тўлиқ ўйинга қаратилиб, бунда асосий мақсад ҳаваскор кишиларни ўйин ишлаб чиқишлари учун замонавий воситаларга мос келадиган технологияларни ишлаб чиқиш бўлган. 2017 йилдан бошлаб бошқа кўплаб соҳаларга кириб борди. Ҳозирда юқори сифатда Mobile, Instance, Console & PC ва AR/VR ўйинлар яратишингизда керак бўладиган барча нарсаларга Unity’да ўрнатилган.

Unity’ни ўрганиш нафақат ўйинлар яратиш, балки бошқа соҳалар учун ҳам керакли дастур ва анимацияларни яратиш имконини беради.

Тиббиёт, архитектура, муҳандислик ва қурилиш соҳасида. Бунда биноларни лойиҳалаштириш ва висуал кўриш, атроф-муҳитни кўриш, бинони ҳар хил физик ҳодисаларда виртуал синовдан ўтказиш, уйни ҳар хил нарсаларга тўлдириш, безаш ва яна бир қанча ишларни амалга ошириш мумкин.

Unity’нинг кинематографияга кириб келиши, фильм соҳасидаги студияларга кўплаб ижодий эркинликлар берди. Қисқа эпизодли ва ҳаракатли ҳикояларни самарадор эффектда қисқа вақтда баражариш имкониятларини берди.

Таълим соҳасида ҳозирда дунё бўйлаб AR ва VR чиқадиган маҳсулотларнинг 60%дан ортиғини Unity’да қилинган лойиҳалар ташкил қилади. VR’да автомобилларни лойиҳалаштиришда ва муҳандислик қилувчиларга кенг имкониятлар яратиб берди. Жумладан, виртуал тарзда машинани тўлиқ ўрганиб чиқиш, йиғиб чиқишию ва уни ҳар хил тест қилиб кўришлар, статистикалар олиш мумкин.

Замон билан ҳам нафас яшашда, келажакда IT соҳасида Unity сезиларли даражада ўрин эгаллаб бормоқда.

Unity’да C# даструрлаш тилида код ёзилади. 2D ва 3D лойиҳаларингизни амалга оширишингиз имкониятлари бўлиб, 25+ платформларга маҳсулотингизни чиқаришингиз мумкин. Фойдаланувчилар учун қулай интерфейс, анимация, физик эффектлар қилиш жуда осон қилиб қўйилган.

PDP дастурлаш академияси Game development ўқув курсини ташкил қилди. Ўқув курслари 6 ой давом этиб, ҳафтада кунора, 2 соатдан дарслар ўтказилади.

  1. Модул. Unity introduction & C# basics - 1 ой
  2. Модул. Beginner Game development - 2 ой
  3. Модул. Intermediate game developer - 3 ой

PDP Game development курсида ўқинг ва дунёнинг исталган жойида сотиладиган, ўйналадиган мобил ўйинлар яратувчи девелоперга айланинг.

Биз сизни гуруҳимизда кўришдан хурсанд бўламиз.

Sayt: http://pdp.uz/

Telefon: + 99897 447 47 41

Telegram: @PdpUzAdmin

Telegram-kanal: @PdpUzOfficial

Facebook: fb.me/pdp.uz

Реклама ҳуқуқи асосида