Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент «Чашма» тарихий мажмуасига ташриф буюрди
12.03.2019 17:28,  
7

Навоий вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Чашма» тарихий қадамжосини зиёрат қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган йили бу ерда эллик ўринли «Нурота» меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди. Манзарали бута ва дарахтлар экилиб, фаввора бунёд этилди. Зиёратчилар ҳордиқ чиқариши учун сўри ва ўриндиқлар ўрнатилди. Музей биноси, Ҳунармандчилик марказини барпо этиш давом этмоқда.

Давлат раҳбари тарихий қадамжони зиёрат қилди, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

«Чилустун» ва «Панжвақта» масжидлари, Абул Ҳасан Нурий мақбарасини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Шу борадаги лойиҳа таклифлари билан танишар экан, президент зиёратчи ва чет эллик сайёҳлар учун қулайликларни ошириш, талаб юқорилигини инобатга олиб яна саксон ўринли меҳмонхона қуриш, сайёҳларга хизмат турларини кўпайтириб, аҳолини қўшимча даромад билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Қудуқлар барпо этиш ва томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш орқали Нурота туманидаги лалми ерлардан самарали фойдаланиш, дуккакли экинлар етиштириш ва чорвачиликни кенгайтириш, паррандачилик-ғаллачилик кластери ташкил этиш режалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев ушбу барча чора-тадбирларни қамраб олган, Нурота туманини комплекс ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.

Маҳаллий аҳоли вакиллари — нуронийлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар билан суҳбатда шу каби режалар, мамлакатимиз ва Навоий вилоятидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.

Президент Нурота туманида ҳам тўпланиб қолган масалалар босқичма-босқич ҳал этилаётгани, ушбу ташриф чоғида яна улкан режалар белгиланишини қайд этди.

— Одамлар бизга ишоняпти, эртанги кунга умид билан қараяпти. Бу ишончни ҳар бир раҳбар юрагидан ўтказиб, янгича дунёқараш билан ишлаши, халққа хизмат қилиши керак. Энг катта масала — иш жойлари. Ҳамма ҳаракатларимиз аҳолини иш билан таъминлаш, иқтисодиётимизни ривожлантиришга қаратилган, — деди давлат раҳбари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан