Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради
13.03.2019 13:16,  
10

12 март куни Тошкентда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мажлисда Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Султон бин Саид Ал Мансурий Президент Шавкат Мирзиёевнинг бу йилда БААга амалга оширажак ташрифи икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришига умид билдирди.

– Биз Президент Шавкат Мирзиёев билан бўладиган учрашувни сабрсизлик билан кутмоқдамиз, – деди Султон бин Саид Ал Мансурий. – Умид қиламизки давлатингиз раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширажак ташрифи икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири ўз чиқишида икки томонлама ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш борасида «Йўл харитаси» ишлаб чиқишни ҳам таклиф этди.

Султон бин Саид Ал Мансурийнинг қўшимча қилишича, мамлакат Бирлашган Араб Амирликлари учун иқтисодий локация ҳисобланади ва БААнинг иқтисодий, инвестициявий режаларида Ўзбекистон билан иқтисодий шериклик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш масалалари ҳам ўрин олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан