Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда наслли ва спорт отларига паспорт берилади
13.03.2019 18:17,  
6

Ҳукуматнинг  2019 йил 12 мартдаги қарори билан Наслли ва спорт отларига “От паспорти”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали хабар қилди.

Низомга мувофиқ, “От паспорти” от эгасининг хоҳишига кўра берилади.

Наслли ва спорт отларининг аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек, отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш ушбу паспорт мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.

Наслли ва спорт отлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириб бориш ва наслли отларнинг Давлат наслчилик китобини юритиш Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан амалга оширилади.

“От паспорти”ни расмийлаштириш учун от эгасининг ўз маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида тўлов тўланади.

Тўланган тўлов Йилқичилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Мазкур паспорт федерация буюртманомасига асосан тайёрланади ҳамда наслли ва спорт отларининг бутун умри давомида амал қилади.

“От паспорти” 10 иш кунида расмийлаштирилади ва от эгасига тақдим этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан