ДИҚҚАТ, АКЦИЯ: MDC смартфонини харид қилинг ва 16 ГБлик SanDisk хотира картасига эга бўлинг!

20.03.2019 | Технологиялар | 4539

MDC компанияси Наврўз байрами муносабати билан 2019 йил 18 мартдан 18 апрелга қадар бир ойлик акцияни бошламоқда. Мазкур акция доирасида юқоридаги муддат давомида olcha.uz, terashop.uz, asaxiy.uz интернет-дўконларидан MDC смартфонларини сотиб олган харидорларга 16 ГБ ҳажмдаги SanDisk хотира картаси бепул тақдим этилади.

Акцияда MDC Grand, Grand Pro, Nova, Nova Pro, Prime Lite, M200, М300 ва M5моделларидаги смартфонлар қатнашади. Акцияда 16 ёшга тўлган барча харидорлар иштирок этишлари мумкин.

Акциянинг батафсил қоидалари билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Қуйида Ўзбекистонда сотилаётган ушбу брендга тегишли смартфонларнинг қисқа тавсифи келтирилган.

MDC M5

MDC М5 смартфонига 4 ядроли Mediatek MT6739 процессори ўрнатилган. Қурилма Ўзбекистондаги барча алоқа операторларининг 4G тармоқларида ишлайди, унга 2 та SIM-карта жойлаш мумкин. Хотираси 2/16 гигабайт, унга яна қўшимча тарзда 64 гигабайтгача бўлган MicroSD картаси ўрнатишингиз мумкин. Смартфон Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайди, у 5.7 дюймлик HD+ (1440х720 пиксел) аниқлигидаги, томонлари ўзаро 18:9 нисбатли IPS экран билан жиҳозланган.

Асосий камера 13 + 0.3 мегапикселлик аниқликдаги қўш модулдан ташкил топган, унга LED-чақноқ ўрнатилган ва автофокус кўзда тутилган. Олд камера аниқлиги эса 5 мегапикселлик. Ушбу моделда ҳам шахсий маълумотларингизни ҳимоялаш учун анъанавий код-пароллардан ташқари бармоқ изи сканери ҳамда Face-Lock функциясидан фойдаланишингиз мумкин.

MDC M300

MDC M300 деб номланувчи ушбу модель М200 телефонидан нисбатан кучлироқ процессор, бироз каттароқ батарея, аниқроқ камералар ва 4G тармоғини қўллаб-қувватлаши билан фарқланади.

Қурилма диагоналига 5.45 дюймлик, 1440х720 пиксель аниқликдаги HD+ IPS LCD матрицали дисплей билан жиҳозланган. Экраннинг томонлар нисбати 18:9, у тўлиқ ламинация билан қопланган. Смартфон тўрт ядроли Mediatek MT6739 процессорида ишлайди. Асосий камера аниқлиги 8 МП, олд камераники – 5 МП. Тезкор хотираси 1 ГБ, ичига ўрнатилган хотира сиғими эса 8 ГБни ташкил қилади, бунга қўшимча тарзда 64 ГБгача бўлган microSD-карта ўрнатиш мумкин.

MDC М200

Мазкур смартфон дизайн соҳадаги сўнгги трендга асосан ишлаб чиқилган. Қурилма 5.45 дюймлик экран (HD+ аниқлигида), 4 ядроли процессор, 5 МП / 2 МП аниқликдаги камералар билан жиҳозланган. Ишлаб чиқарувчи корпуснинг чап томонига яна бир тугма жойлаштирган бўлиб, унинг ёрдамида ўзингизга зарур иловани ёки функцияни тезда ишга тушириш учун созлаб қўйишингиз мумкин. MDC M200 смартфони, бундан аввалги моделлардан фарқли равишда, Android Go Edition платформасида ишлайди. Мазкур операцион тизим Android Oreo операцион тизими асосида яратилган бўлиб, тезкор хотираси 1 ГБ ва ундан кам бўлган ҳамёнбоп смартфонларга мўлжалланган. Қурилмада иккита SIM-картани қўллаш мумкин.

MDC Prime Lite

Ушбу моделнинг корпуси рамкаси тўлиқ металлдан ишланган бўлиб, бу хусусият айни вақтда қурилма мустаҳкамлигини таъминловчи муҳим кўрсаткичларидан биридир. Смартфонга 1.3 ГГц такт частотасида ишловчи 4 ядроли Mediatek MT6737 процессори ўрнатилган. Гаджетнинг асосий камераси 13 ҳамда 0.3 мегапикселлик иккита сенсордан иборат. Олд камера аниқлиги 8 мегапиксел бўлиб, оригинал тарзда – экраннинг пастки қисмига жойлаштирилган. Бу эса селфи ишқибозлари учун яна бир қулайлик. Смартфон 3G ҳамда 4G стандартларини қўллаб-қувватлайди. Қурилмага иккита SIM-карта тушади, у Android 7.0 (Nougat) операцион тизимида ишлайди.

MDC Grand

Томонлари 18:9 нисбатли экран бугунги кунда смартфонсозлик саноатидаги энг урфга кирган трендлардан биридир. Ушбу смартфонни яратишда дизайнерлар айнан шу жиҳатни эътибордан четда қолдиришмаган. Смартфон 5.5 дюймлик HD аниқлигидаги дисплей, тўрт ядроли MTK6580 процессор, 8 МП / 2 МП аниқликдаги камералар ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланган. Қурилмада иккита SIM-картадан фойдаланиш мумкин, у Android 7.0 (Nougat) операцион тизимида ишлайди.

MDC Nova

Ҳамёнбоп Nova модели тўрт ядроли процессор, 5,7 дюймлик HD+ аниқлигидаги экран, бармоқ изи сканери билан жиҳозланган. Асосий камераси 8 мегапикселлик, олд камера аниқлиги эса 5 мегапикселни ташкил қилади. Яхши томони – ҳар иккала камера ҳам ўзининг фоточақноғига эга. Қурилмага иккита SIM-карта ўрнатиш мумкин.

ЎҚИНГ: MDC Nova – ёшларбоп замонавий смартфон!

MDC Grand Pro

Корпуси «Soft Touch» пластикдан ишланган. Корпус атрофида рамкалар анча бақувват, орқа панель очилади. Дисплей катталиги 5.5 дюйм, HD аниқлигида. Смартфон 4 ядроли Mediatek MT6737 процессорида ишлайди. Асосий камераси 8+0.3 МПлик қўш сенсорга, олд камераси эса 5 МПлик модулга эга. Гаджет GSM стандартининг барча диапазонлари, жумладан, 4G (LTE) тармоғида (FDD-LTE B1/3/7/8/20) ҳам ишлайди. Иккита SIM-картани ишини қўллаб-қувватлайди, Android 7.0 (Nougat) операцион тизимига эга.

MDC Nova Pro

Орқа панели металлдан ишланган ушбу смартфон такт частотаси 1.3 ГГц бўлган тўрт ядроли Mediatek MTK6737 процессорида ишлайди. Асосий камера 8 МП, олд камера эса 5 МП аниқликда бўлиб, иккала тарафида ҳам LED-чақноқ кўзда тутилган. Шахсий маълумотларни бармоқ изи билан ҳимояласа бўлади. Қолаверса, юзни таниш орқали блокдан чиқариш функцияси – Face Lock технологияси ҳам сизнинг хизматингизда. Nova Pro Ўзбекистондаги барча мобил операторларнинг 4G тармоғида фаолият кўрсатади. Иккита SIM-картани ўрнатиш мумкин, қурилма Android 8.1 (Oreo) операцион тизимида ишлайди.