Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Самарқандда ШҲТ иқтисодий саммит ўтказишни таклиф қилди
14.06.2019 13:26,  
11

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ аъзо давлат раҳбарларининг саммитида давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича қатор таклифларни берди.

Хусусан, Ўзбекистон етакчиси ШҲТ ҳудудида иқтисодий ва транспорт коридорларини ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар тайёрлашни таклиф қилди. Мирзиёев агроинновацияларга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши – ўзига хос “ШҲТ яшил белбоғи”ни яратиш. Унда замонавий экологик тоза технологияларни татбиқ этиш ва алмашишни назарда тутади.

Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатларини инновация ва киберхавфсизлик соҳасидаги умумий вазифа ва муаммоларни муҳокама қилиш бўйича мунтазам равишда ваколатли органларининг учрашуви ўтказишни  таклиф қилди.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида бизнес соҳасида ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратди.

“Биз ШҲТга аъзо давлатлар ишбилармонлар доиралари ўртасида ҳар йили форумлар ўтказиш орқали ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қиламиз. Биринчи бундай саммитни ўзимизда Самарқандда ўтказишга тайёрмиз”, - деди Мирзиёев.

Ўзбекистоннинг таклифлари қаторида ШҲТ доирасида парламентлараро мулоқоти, шунингдек, маданият ва туризм соҳасида ташаббусни қайд этилди. ШҲТ шаҳарларида маданий ва тарихий меросини оммавийлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва улар ўртасида ҳар йили маданий ва туристик пойтахтини танлаб олиш таклиф этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан