Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Бишкекда қандай автомобилдан фойдаланди? (видео)
14.06.2019 18:17,  
26

Бишкек шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммитига 11 та давлат президент ва бош вазирлари ташриф буюрди.

Sputnik  юқори мартабали меҳмонлар Бишкекда қандай машиналарда ҳаракатлангани ҳақида видео лавҳа тайёрлади.

Бишкек шаҳрига айрим президентларнинг шахсий автомобиллари олиб келинди. Бошқа етакчиларга Қирғизистон президент ва ҳукумати ишлар бошқармасига тегишли бўлган машиналари тақдим этилди.

Хитой етакчиси Си Цзиньпин Hongqi компанияси томонидан яратилган шахсий № 501 лимузинида олиб юрилди. Россия президенти Путин шаҳар бўйлаб Aurus лимузинида ҳаракатланди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳам шахсий машинасидан фойдаланди: Бишкекка Mercedes-Maybach S600 автомобили олиб келинди.

2013 йилда ШҲТнинг сентябрь ойида ўтказилган саммити олдидан Россия томонидан Қирғизистонга  юқори меҳмонларни олиб юбориш учун мўлжалланган зирҳланган атомобилларни беғараз тақдим этди.

Ўша вақт Бишкек шаҳрига 5 дона BMW 760Li High Security экстра-класс автомобиллари, 10 дона VIP Ford Transit микроавтобуслар ва бир дона VIP Ми-8 МТВ-1 вертолёти олиб келинди.

BMW 760Li автомобилидан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Афғонистон етакчиси Ашраф Ғани ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков фойдаланди.

Шавкат Мирзиёев Бишкек бўйлаб Mercedes S-class W222 зирҳланган автомобилида ҳаракатланди. Ушбу турдаги автомобилда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Беларус президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон бош вазири Наренда Моди ва Покистон ҳукумати раҳбари Имран Хан олиб юрилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан