Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tesla ўз рекордини қайта янгилади
6.10.2022 13:34,  
69

Илон Маскнинг Tesla компанияси ўтган чоракдаги коронавирус билан боғлиқ муаммолардан кейин завод ёпилиши сабаб паст натижали чоракдан тикланиб олди ва 2022 йил учинчи чоракда янги рекорд натижа билан қайтди. Tesla ўзининг расмий веб-сайтида маълум қилишича (The Verge орқали), компания охирги уч ойда 19,935 та Model S ва Х, 345,988 та Модел 3 ва Y, жами 365,923 та электромобиллар ишлаб чиқарган. Улардан 343,830 таси ўз эгаларига етказиб берилган бўлса, қолган 20,000 атрофидагиси қолдирилган (эндиликда етказиб берилади).

Таъкидлаш жоизки, Tesla икки йилдан бери ҳар чоракда электромобил ишлаб чиқариш ва етказиб беришда ўзининг рекордини янгилаб келаётган эди. Бироқ, ўтган чоракда бу анъана узилиб қолди, ёхуд 2022 йилнинг апрел, май ва июн ойларида Tesla'нинг Шанхайдаги заводи коронавирус сабаб ёпилиши муносабати билан компания аввалги чоракларга қараганда сезиларли даражада кам (254,695) электромобил етказиб берган.

Ҳозирда компаниянинг барча заводлари очиқ ва яқин улар қаторига Техас ва Берлинда янги очилган гигазаводлар ҳам қўшилган.

Тавсия Этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан