Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инглиз нашри Миразизбек Мирзахалиловни “2019 йил боксчиси” деб эълон қилди
6.01.2020 16:12,  
555

Англиянинг машҳур спорт сайтларидан бири thefight-site.cоm нашри ҳаваскор боксда дунёнинг энг яхши спортчилари ва бошқа номинациялар бўйича кучлилар номини эълон қилди.

Эътиборлиси, бокс бўйича турли йўналишларнинг ғолиблари сифатида Ўзбекистон спортчилари эътирофга сазовор бўлишди.

Мақола муаллифи Тэйлор Ухиггинснинг келтиришича, “2019 йил боксчиси”, дея Осиё ва Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов эгаллаган бўлса, ундан кейинги ўринларда кубалик Энди Круз Гомес ва Баҳодир Жалолов номлари қайд этилган.

Жаҳон боксида “Қизиқарли жанглар олиб борувчи” сифатида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков келтирилган. “Йил нокаути” сифатида эса Баҳодир Жалоловнинг Ричард Торрес устидан қозонган ғалабаси кўрсатилган.

Мақола сўнгида “Йилнинг энг яхши бокс мамлакати”, дея Ўзбекистон номи келтирилган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан