Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 апрелдан кўпгина солиқ имтиёзлари бекор қилинади
18.02.2020 08:19,  
1458

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида солиқ сиёсатини такомиллаштириш мавзусида маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида янги таҳрирдаги Солиқ кодексидаги меъёр ва имтиёзлар ҳақида ҳам сўз борди. Унга мувофиқ, Солиқ кодексининг эски таҳририда назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб бекор қилиниши белгиланган. 

Бунда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган таълим, тиббиёт, маданият, маиший хизмат бўйича солиқ имтиёзлари сақланиб қолинди. 

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучини йўқотмайди.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан солиқ имтиёзлари беришнинг янги принципи жорий этилди. 

Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари (ҚҚС, акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари) Президент қарори билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш ва уч йил муддатга берилиши мумкинлиги белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан