Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2006 йилда қидирув эълон қилинган Бухоро тумани Гала Осиё шаҳри Ойбек кўчаси 12-уйда рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган Р.С. исмли аёлни ушлаш юзасидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, 15 йилдан сўнг унинг Ўзбекистон Республикасига келиши таъминланиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олиниб, жазонинг муқаррарлиги таъминланди.