Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






19 нафар маҳкум оиласи бағрисига қайтарилди
26.02.2021 15:04,  
227

2021 йилнинг 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси Ш.Мамиров томонидан жазо муддатини ўтаётган 30 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди. Бу ҳақида "odillik.uz" сайти хабар бермоқда.

Жумладан, жазо муддатини ўтаётган 8 нафар маҳкумни муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди, шунингдек 11 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди. Шу тариқа жазо муддатини ўтаётган 19 нафар маҳкум оиласи бағрисига қайтарилиб, оиласи даврасида бўлиш имкониятига эга бўлди.

Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси томонидан маҳкумларни аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун, уларнинг маънавиятини, маърифатини бойитиш мақсадида ҳамда жамиятда ўз ўрнини топиб кетишлари учун бир нечта мавзуларда кенг қамровли маъруза қилинди.

Хусусан, суд раислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларитўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, коррупция ва одом савдоси,

Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Фуқаролик процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

 

М.М.Рахманов

жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар суди судья ёрдамчиси

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан