Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда неча нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди?
12.01.2021 18:41,  
94

Дилшодбек Муродбеков, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

"2020 йилда 8.310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди ва 141 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бу борадаги илтимосномалари қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

2016 й. – 179 нафар;
2017 й. – 1.064 нафар;
2018 й. – 2.760 нафар;
2019 й.  – 6.318 нафар;
2020 й.  – 8.310 нафар киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган.

1992 йилдан 2016 йилга қадар республикамизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасида фуқаросизликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилди:

2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва бошқа давлат фуқаролигини қабул қилмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни,

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз 15 йил давомида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда туриб, Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ИД-картаси асосида яшаб турган ва чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш.

Таклиф этилган ўзгаришлар натижасида 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган тахминан 20 минг нафарга яқин фуқаролиги бўлмаган шахслар истак билдирган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинадилар.

"Бундан ташқари ўрганиш натижаларига кўра, ҳар йили тахминан 1 ярим минг нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларни Республика ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганликларига 15 йил муддат тўлишини инобатга олсак, ушбу шахсларни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш имконияти яратилади"- деб ёзмоқда UzReport.news

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан