Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йилда биржа орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
14.01.2022 14:57,  
34

2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.

Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 40% га, ҳажми бўйича – 21% га ўсди.

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91% жисмоний шахслар, 9% - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 37% биринчи тоифадаги авторақамлар, 22 % – иккинчи, 13% – учинчи, 9% – тўртинчи, 9% – бешинчи ва 10% – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (48%) Самарқанд ва Фарғона (8% дан), Наманган ва Андижон (6% дан), ҳамда Бухоро (5%) вилоятларида харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан