Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 ЙИЛДА - UZTELECOM БИЛАН БИЗНЕСИНГИЗГА ИШОНЧ БИЛАН!
30.12.2020 12:30,  
82

Янги 2021 йил кириб келмоқда ва у билан бирга янги ғоялар, янги имкониятлар, янги истиқболлар ҳам кутилмоқда. Нафақат ҳар биримиз, балки бутун мамлакатимиз давлат ва жамият ривожланишининг барча жабҳаларида ижобий ўсишни кутмоқда.

Ҳеч кимга сир эмаски, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти ўсишининг энг муҳим омили бўлиб, замонавий тадбиркорлик ҳам ҳар томондан катта миқдордаги сармояларни, шу жумладан юқори сифатли телекоммуникация инфратузилмасини талаб қилади.

UZTELECOM миллий оператори доимо тақдим этилаётган хизматлар ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш устида ишлашни давом этади. Абонентларнинг замонавий тенденциялари ва афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, уяли алоқа оператори бизнес мижозлари учун мақбул ечимларни таклиф этади ва шу билан мамлакатда бизнесни ривожлантириш учун қулай инфратузилмани яратади.

Бугунги кунда UZTELECOM B2B сегменти учун сифатли хизматларни таклиф этади, улар қулай нархлар, ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув, шунингдек тақдим этилаётган хизматлар ва тариф режаларини янгилаш ва такомиллаштириш бўйича доимий олиб бориладиган ишлар билан ажралиб туради.

Шундай қилиб, Компания томонидан тақдим этиладиган кўплаб хизматлар орасида жуда фойдали тариф режалари мавжуд бўлиб, улар Сизнинг бизнесингизни бошқаришда ажралмас ёрдамчига айланиши мумкин. Биринчи чексиз тариф – BUSINESS ROYAL. Ойига 149,900 сўм эвазига тўлиқ чексиз онлайн ва овозли алоқани қўлга киритасиз. BUSINESS ROYAL - бу доимий равишда алоқага боғлиқ бўлган тадбиркорлар учун энг мақбул ечим.

BUSINESS NEW тариф линиясида ойига 25000 дан 70.000 сўмгача бўлган 4 та тариф режаси мавжуд. BUSINESS 25, BUSINESS 35, BUSINESS 50 ва BUSINESS 70 - бу мегабайт, дақиқа ва SMSларнинг қулай номинал қийматига эга бўлган тарифлар. Сиз ўзингизнинг компаниянгиз талабларига жавоб берадиган ёки маълум бир ходимнинг иш кўлами асосида режалардан бирини танлашингиз ва улашингиз мумкин.

Шуни таъкидлаш жоизки, корпоратив мижозлар томонидан энг кўп талабга сазовор хизматлардан бири бу "Мобил бюджет" хизмати – хизматлар чекланган пайтида шахсий кабинетдан мустақил равишда тўлаш учун ишончли ёрдамчи. Шунда бизнес абонентлар тўланмаган ҳисоб-китоблар туфайли мобил алоқа ва Интернет йўқотилиши ҳақида ташвишланмасликлари мумкин.

Тадбиркорларнинг ишбилармонлик муҳити мамлакатимиз чегаралари билан чегкланиб қолмайди, шу муносабат билан миллий оператор ўз корпоратив абонентларини 5 та қитъада, тахминан бир неча юз яқин ва узоқ мамлакатларда ишлайдиган мақбул роуминг ёрдамида юқори сифатли уяли алоқа билан таъминлаш вазифасини ўз зиммасига олди.

Ишонч билан айтиш мумкинки, юқори малакали ходимлардан ташкил топган UZTELECOM миллий оператори жамоаси йилдан-йилга уяли алоқа воситаларининг тармоқ сифати ва хизмат кўрсатишнинг энг юқори стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, ўзгача хизмат кўрсатиш ва пайдо бўлган муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

UZTELECOM хизматларини танлаш билан Сиз ўзингизнинг бизнесингизни энг ишончли мобил алоқа билан таъминлайсиз.

UZTELECOM - миллий оператор.

+998951771100 рақами орқали корпоратив хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Батафсил маълумотлар: https://uztelecom.uz/uz/biznesga

Ягонa call-марказ: 1099

Facebook: fb.com/uztelecom

Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz

Instagram: @uztelecomuz

Telegram: t.me/uztelecomuz

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан