Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






30 кишидан кўп бўлиб зиёфат уюштиришга рухсат берилди. Иштирокчилар коронавирусга тест топширган бўлиши талаб этилади
30.12.2020 21:20,  
154

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими янги йил тадбирларини 30 кишидан кўп бўлган ҳамда коронавирусга тест топширган ҳолда нишонлашга рухсат берилгани ҳақида хабар қилди.

«Республика махсус комиссияси юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз барқарорлашганини инобатга олиб, янги йил байрами муносабати билан 2020 йил 31 декабр ва 2021 йил 1 январ кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди», дейилади вазирлик хабарида. 

30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:

  • шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;
  • коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.

«Республика махсус комиссиясининг ушбу қарори халқимизнинг байрам тадбирларини юқори кайфиятда нишонлашига шароит яратиб беришни кўзда тутади. Юртдошларимиздан байрам кунларида ўзлари ҳамда яқинларининг соғлиқларига бефарқ бўлмасдан, тиббий ниқоблардан тўғри фойдаланиб, қўйилган талабларга қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, махсус комиссиянинг 13 декабрдаги қарори билан давлат ташкилотларига янги йил муносабати билан корпоратив байрам тадбирлари ўтказиш тақиқланганди.

14 декабр куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги йил тадбирлари ва коронавирус бўйича огоҳлантириш билан чиққан, янги йил байрамини уйда, оила даврасида, ортиқча дабдабасиз ўтказиш тавсия қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан