Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






А Серия. «Женоа» Элдор Шомуродовнинг голи эвазига мавсумни ғалаба билан якунлади
23.05.2021 10:06,  
301

Футбол бўйича Италия А Сериясининг сўнгги, 38-турида «Женоа» 22 май, шанба куни «Кальяри» майдонига сафар қилди.

Учрашув тақдирини ҳал қилиб берган ягона гол 15-дақиқада «Женоа»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов томонидан киритилди. Бу Шомуродовнинг А Серия 2020/21 йилги мавсумидаги 8-голи бўлди. Элдор мазкур баҳсда 86-дақиқада захирага олинди.

Иккинчи бўлимнинг 83-дақиқасида генуяликлар бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, якунда ғалабани сақлаб қола олади. Шу тариқа «Женоа» 42 очко билан ҳозирча 11-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги турнинг қолган ўйинлари 23 май санасида ўтказилади.

А Серия

38-тур баҳси

22 май, шанба

«Кальяри» — «Женоа» 0:1

Гол: 0:1 – 15 Шомуродов.

«Кальяри»: Кранё, Клаван, Карбони, Ругани, Ликояннис (Соттиль, 80), Марин, Нандес (Заппа, 46), Наингголан (Данкан, 10), Деёла (Перейро, 69), Жоао Педро, Черри (Симеоне, 69).

«Женоа»: Палеари, Гольданига, Масьелло (Беҳрами, 46), Сапата, Заппакоста (Кришито, 90), Ровелла, Стротман, Мелегони, Пьяца (Каллон, 46), Пандев (Зайц, 57), Шомуродов (Радованович, 86).

Огоҳлантиришлар: Беҳрами (51), Мелегони (64), Карбони (77).

Четлатиш: Беҳрами (83).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан