Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аксилмонополия Тошкент метроси йўловчи ташиш мажбуриятларини бузган деб топди
29.04.2021 08:40,  
164

Сўнгги вақтларда Тошкент метрополитенида юз бераётган кўнгилсиз ҳолатлар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганидан далолат бермоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизматининг баёнотида сўз боради.

Хабарга кўра, “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасида йўловчи ташишнинг асослари белгилаб қўйилган.

Жумладан:

  • шаҳар йўловчилар транспортининг бир маромда ишлашини ташкил этиш;
  • йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш;
  • йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини, транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлигини, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари бажарилишини таъминлаш.

“Аммо, “пойтахт ер остидаги” воқеалар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганидан далолат бермоқда”, дейилади хабарда.

Ушбу ҳолатларни ва ҳар бир йўловчи истеъмолчи эканини ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун билан ҳимояланишини эслатган ҳолда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги юқорида келтирилган муаммоларни ўз назорати остига олиб, метрополитен хизматлари юзасидан ўрганиш ишларини бошлаганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан