Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Қодиров Монополияга қарши курашиш қўмитасини UzAuto Motors обрўсига путур етказишда айблади
21.12.2020 11:10,  
563

У судда ютқазган қўмита вакилларини парламентга чақириб, сўроқ қилмоқчи.

UzAuto Motors компанияси билан судлашувда ютқазган Монополияга қарши кураш қўмитаси ушбу масалада «Миллий тикланиш» партияси депутатлари олдида ҳисоб бериши мумкин.

Партия раиси Алишер Қодиров қўмита расмийси билан тортишувидан кейин шундай деб эълон қилди.

Аксилмонополия қўмитасининг ҳисоблашича, «UzAuto Motors» АЖ шу йил баҳорда автомобиль нархларини асоссиз оширган. Аммо қўмитанинг нархларни тушириш бўйича монополист корхонага қўйган талабини судлар рад этмоқда.

Депутат Қодиров, бу судлашув сабабли Ўзбекистон иқтисодиёти ва UzAuto Motors обрўсига зарар етган ва қўмита бу зарар учун жавоб бериши керак, деб ҳисобламоқда.

«Монополия қўмитаси автосаноатда қарор қандай қабул қилинишидан бехабарлиги (суд қарори шу хулосани чиқаришга асос бўлмоқда) Ўзбекистон иқтисодиёти ва UzAuto Motors компаниясининг халқаро репутациясига қанча зарар етказганини ҳисоблаш ва жавоб тайёрлаш қўмита раисининг биринчи ўринбосарини ким масалани кўпроқ тушунишини ўлчашдан кўра кўпроқ ўйлантириши керак, аслида.

Партия томонидан суд жараёнлари якунланиши билан Монополия қўмитасининг ушбу масалада эшитувини ташкил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш бўйича таклиф тайёрланади», – дея ёзди Алишер Қодиров Telegram'даги каналида.

Эслатиб ўтамиз, Аксилмонополия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримов 7 декабрь кунги матбуот анжуманида айтгандики, UzAuto Motors нархларни «асоссиз ошириши»ни тўхтатишнинг фақат битта йўли бор – бож тўловларини камайтириш.

«Агар шу нарса ҳал бўлмаса, UzAuto Motors ишини ҳар йили кўриб чиқишимиз, судда ютишимиз ҳам мумкин. Бироқ бу натижа бермайди, бунинг давоси — бозорда рақобатни пайдо қилиш», – деганди у.

Унинг бу баёнотига «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров муносабат билдирганди.

«Бошидан буён такрорланиб келаётган фикр айнан шу. Йўналиш ҳам айнан шу: Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги орқали айнан шу рақобат муҳитини шакллантириш устида ишланмоқда, тайёргарлик кўрилмоқда. Шу фикрга келиш учун шунча шовқин, шунча популизм... Кимлардир машҳурроқ бўлгандир, Ўзбекистон ютмади», – дея реакция билдирганди депутат.

Бунга жавобан Бобур Каримов сиёсатчининг гапларидан ҳайратга тушганини билдирган.

«Бутун бошли бир партиянинг раҳбари, озгина бўлса-да, гапирадиган мавзусини тушунса, барча учун манфаатли бўларди», – деган эди у.

Бобур Каримовнинг ушбу сўзларидан бир кун ўтиб, Алишер Қодиров юқорида айтиб ўтилганидек қўмитадан ҳисоб сўрашини айтиб чиқди.

Қайд этиш лозим, «Миллий тикланиш» партияси раҳбарининг UzAuto Motors'ни танқидлардан ҳимоя қилиши биринчи марта эмас. У 2020 йил март ойида, автомобиллар нархи ошган пайтда ҳам аксар жамоатчилик фикрига қарши бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан