Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланди
27.11.2021 22:05,  
44

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига қайта сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 27 ноябрь куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгресси бўлиб ўтди.

Конгресс кун тартибидаги асосий масала ташкилотга янги Олимпиада цикли учун раҳбар сайлаш эди. Унда амалдаги президент Алишер Усмонов ғалаба қозониб, ташкилотдаги бошқарувини давом эттирадиган бўлди.

Мазкур тадбирга расмий меҳмон сифатида ташриф буюрган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Алишер Усмоновни сайловдаги ғалабаси билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз, А.Усмонов 2008 йилдан бери Халқаро қиличбозлик федерациясини бошқариб келмоқда.

Қайд этилишича, сайлов якунларига кўра, ўзбекистонликлар ҳам ташкилотнинг бир қатор бўлимлари таркибий қисмига киришди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан