Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик қиз ўлимидан сўнг 5 кишининг ҳаётини сақлаб қолди
4.02.2021 10:00,  
1102

2020 йилнинг июнида 18 яшар Алиша Гарза ўқ отадиган қуролдан яраланган ва ҳаётдан кўз юмган. Ўгай отаси Рамон Варгас қизи органларини тиббиёт учун хайрия қилинишини хоҳлаганини билдирган. Онаси Гарза Женевьева Варгасга бундай қарорга келиши осон бўлмаган, аммо кейинчалик рози бўлган.

«Аввало, мен онаман. Боламнинг органларини олишларини истамадим. Аммо бизнинг фожиа бошқалар учун хайрли бўлди», — дейди Варгас.

Марҳум қизнинг юрак, буйраклари, жигар ва ўпкаси беш нафар инсон ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган. Техаснинг Донорлар иттифоқи қизнинг оиласини медал билан тақдирлаган. Ота-она ҳали Алиша органлари кўчириб ўтказилган одамлар билан танишганича йўқ. Варгас уларни кўрса, қизини қайта бағрига босгандек қучоқлашишини таъкидлаган.

Гарзaнинг ота-онаси бундан илҳомланиб, донор бўлишга чорлаш учун бошқалар билан ушбу воқеани бўлишишини истайди. Варгас улар ҳар куни ҳис қиладиган оғриқни бошқаларга раво кўрмаслиги, шунга қарамай қизининг у сабаб тирик қолган кишиларда яшашини билиш уларга ёрдам беришини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан